Қозоғистон нохомашё товарлар ва хизматлар экспортини 41 млрд долларгача оширади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон нохомашё товарлар ва хизматлар экспортини 41 миллиард долларгача ошириш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Умуман олганда, бизнинг таҳлилимиз шуни кўрсатадики, ишлаб чиқаришдан тортиб то сотишгача бўлган занжирдаги бирқатор муаммоларнинг ечими охир-оқибат яхлит савдо тизимини шакллантиришга олиб келади. Саноат ва инновацион ривожланиш ҳамда агросаноат комплексини ривожлантириш давлат дастурлари, «Бизнес йўл харитаси – 2025», оддий нарсалар иқтисодиёти аллақачон йўлга қўйилган. Улар ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган», - деди Бақит Султанов Ҳукумат мажлисида.

Шу билан бирга, вазир таъкидлаганидек, тенденцияларни ва мавжуд муаммоларни, шунингдек, савдо секторининг бутун иқтисодиётда тутган ўрнини ҳисобга олган ҳолда, савдони ривожлантириш бўйича янги дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурати пайдо сезилмоқда.

«2021-2025 йилларда Қозоғистон Республикаси савдосини ривожлантиришнинг асосий вазифалардан бири - бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришни ва экспорт товарлари ва хизматларининг рақобатдошлигини таъминлайдиган замонавий савдо тизимини яратиш ва ривожлантиришдир. Биз ўз олдимизга 2025 йилда 7 та макро-кўрсаткичларга эришишни мақсад қилиб қўйганмиз. Улардан энг муҳимлари ялпи қўшимча қийматдаги сояли савдо улушини 31%гача пасайтириш, миллий стандартларни қўллаш даражасини 75%га этказиш, нохомашё товарлар ва хизматлар экспортини 41 млрд АҚШ долларигача оширишдир», - деди вазир.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар