Қозоғистон нохомашё товарлар экспортини 29 миллиард долларга оширмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон нохомашё товарлар экспортини 29 миллиард долларга оширади. Бу объектлар қурилиши Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Қозоғистонликларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий ўсиш» миллий лойиҳаси доирасида таъминланмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигининг маълумотларига кўра, «Нохомашё экспортини рағбатлантириш» лойиҳасининг вазифаси 2025 йилгача нохомашё экспорт ҳажмини 41 миллиард AҚШ долларига етказишдир. Шу мақсадда янги экспортчиларни жалб қилиш ва мавжуд экспортчиларнинг малакасини оширишга қаратилган экспортни тезлаштириш дастурини ишлаб чиқишда давом этилади. 1000 та фаол экспортчига ташқи бозорга чиқиш таъминланади. Шунингдек, электрон тижорат платформаларида (Alibaba, Amazon, ОZON) 350 га яқин экспортчини ишга тушириш режалаштирилган. Давлат стандартларининг халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун синов лабораторияси ускуналарининг 30 фоизи (250 дан ортиқ) модернизация қилинади.

Экспортчиларни ташқи бозорга олиб чиқиш учун экспортдан олдинги ва экспортни молиялаштириш; суғурта, айланма маблағларни тўлдириш учун молиялаштириш; экспортчиларга товон тўлаш (расталар ва савдо майдончаларини ижарага олиш, хорижий сертификатлаш, аккредитация, текшириш, чет елда товарларни реклама қилиш, хорижий кўргазмалар, форумлар, ярмаркалар, танловларда иштирок этиш); экспортчиларнинг транспорт харажатларини қоплаш назарда тутилган.

«Натижада, нохомашё товарлар экспорти 14 миллиарддан 29 миллиард AҚШ долларига ошади. Хизматлар экспортининг ўсиши 2,4 баробар (5 миллиарддан 12 миллиард AҚШ долларигача) бўлади «, - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президентининг Фармони билан «Қозоғистонликлар фаровонлигини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий ўсиш» миллий лойиҳаси тасдиқланган эди. Лойиҳа 5 та соҳадан иборат бўлиб, 6 та асосий вазифа ва 13 та кўрсаткични белгилайди

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар