Қозоғистон нефт маҳсулотлари экспортига янги чеклов жорий этади
5 Июль 15:10

Қозоғистон нефт маҳсулотлари экспортига янги чеклов жорий этади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳукумати нефт маҳсулотларини Қозоғистон ҳудудидан олиб чиқишга янги чекловлар жорий этади, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирининг тегишли буйруғида ёзилган.

«Ёқилғи, бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини Қозоғистон Республикаси ҳудудидан автомобил транспортида олиб чиқишни олти ой муддатга тақиқлаш жорий этилади, автомобил ишлаб чиқарувчи завод томонидан тақдим этилган автотранспорт воситаси бензин бакларида, шунингдек, умумий ҳажми 20 литрдан ошмайдиган алоҳида идишларда олиб чиқиш ҳоллари бундан мустасно»

, - дейилади ҳужжат матнида.

Янгиликлар

Архив