Қозоғистон мюзикли Кореяда ўтказилган халқаро фестивалда муносиб баҳоланди

None
Фото: ҚР Маданият ва спорт вазирлиги
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон мюзикли Кореяда 2 та мукофотга сазовор бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлигига таяниб.

Роза Бағланова номидаги «Қазақконцерт» ташкилоти қошидаги «Astana Musical» давлат театри томонидан саҳналаштирилган «Роза Бағланова» спектакли Daegu International Musical Festival «Энг яхши халқаро мусиқали» номинациясида ғолиб бўлди.

Танлов ҳар йили Жанубий Кореянинг Тэгу шаҳрида бутун дунёдан театрлар ва ижодий жамоаларни жамлайдиган нуфузли халқаро мусиқа фестивалидир. Бу йил мазкур танловнинг 17-маротаба ўтказилиши. Astana Musical жамоаси илк бор иштирок этди. Санъаткорлар ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида Кореяга йўл олди.

Қозоғистонликлар битта мукофот билан чекланиб қолмади. Асарда бош қаҳрамон Роза Бағланова ролини ижро этган актриса Зарина Макина энг яхши аёл роли учун совринни қўлга киритди. У Англия, Германия ва Франциядаги ҳамкасбларидан устун келди.

«Бу - Қозоғистон театр санъатининг яққол муваффақиятидир. Astana Musical санъаткорлари ўз истеъдодлари билан томошабинларни ҳайратга солди ва жаҳон жамоатчилигида қозоқ маданияти ҳақида юксак фикр шаклланишига ҳисса қўшди. Юртимизга ғалаба бахтини ато этган санъаткорларга миннатдорчилик билдираман ва уларни табриклайман. Уларга битмас-туганмас илҳом, янги ижодий чўққиларни забт этишларини тилайман», - деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов.


Сўнгги хабарлар