Қозоғистон музлатилган балиқ маҳсулотлар экспортини тақиқланиши мумкин

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон музлатилган балиқ турларини экспорт қилишни тақиқлаш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Парламент Мажилисидаги Ҳукумат соати чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида совутилган ва музлатилган балиқларни экспорт қилишни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда»

, – дейди С. Брекешев.

Бундан ташқари, овланган ва етиштириладиган балиқларни чуқур қайта ишлаш, юқори қўшимча қийматга эга балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун шарт-шароит яратиш бўйича ишлар олиб борилаётганини айтди.

«Ўтган йили 35 минг тонна хом балиқ қайта ишлашга жўнатилиб, натижада 29 минг тонна балиқ маҳсулотлари олинди»

, – деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар