Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -6 °С
Алматы: -5 °С

Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги Прага марказида ўзига хос тарзда нишонланди

8 Август 10:22

PRAGA. Kazinform - 7 август куни Қозоғистон Республикасининг Чехиядаги Элчихонаси «Қозоғистон дўстлари клуби» билан ҳамкорликда Влтава соҳилидаги «Прага» кемасида Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбир уюштирди, деб хабар беради Kazinform элчиликнинг матбуот хизматига таяниб.

Таклиф этилган меҳмонлар орасида санъаткорлар, Чехия ОАВ вакиллари ва Қозоғистонлик талабалар бор эди.

Қозоғистонлик дипломатлар ўз чиқишларида меҳмонларга мамлакатнинг мустақиллик йилларида сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий ютуқлари, шунингдек, аҳолининг давлатга бўлган ишончини оширишга қаратилган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб беришди.

Миллий либос кийган қозоғистонлик талабалар кеманинг махсус безатилган палубасида меҳмонларни кутиб олишди. Тадбир ташкилотчилари Қозоғистоннинг мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқларига бағишланган ранг-баранг экспозицияни ва тегишли мини-кўргазмани тақдим этишди.

Қозоғистон талабалари миллий куйларни дўмбирада ижро этишди ва мусиқали концерт беришди.


Новости по теме