Қозоғистон мураккаб ўғитлар ишлаб чиқарадиган дунёдаги биринчи давлатга айланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 2025 йилга бориб нохомашё маҳсулотлар экспортини 1,5 баробарга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2025 йилга бориб нохомашё маҳсулотлар экспортини 1,5 баробарга ошириш вазифаси қўйилди. Ушбу кўрсаткичга эришиш учун дунёнинг 60 дан ортиқ давлатига экспорт қилишга қаратилган 180 та лойиҳани ишга туширишни режалаштирганмиз. Ушбу лойиҳалар натижасида, масалан, Қозоғистон ферроқотишма экспорти бўйича иккинчи ўринга чиқади. Шунингдек, биз мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича дунёда хлорид кислотаси парчаланиши қўлланиладиган биринчи давлатга айланамиз», - деди Бейбит Атамқулов Ҳукумат йиғилишида.


Сўнгги хабарлар