Қозоғистон мухолифати навбатдан ташқари президентлик сайловида ўз номзодини кўрсатди

None
ASTANA. Кazinform – Умуммиллий социал-демократик партияси Нурлан Ауесбаевни навбатдан ташқари президентлик сайловида номзод сифатида кўрсатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, бугун партиянинг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Нурлан Ауесбаев президентликка номзод сифатида кўрсатилган ва йиғилганлар бу таклифни қўллаб-қувватлаган.

Ушбу партияга кўра, ҳуқуқшунос ва иқтисодчи Нурлан Сатибалдиули Ауесбаев 1957 йил 17 майда Жанубий Қозоғистон вилоятида туғилган.

2021 йилда Умуммиллий социал-демократик партиясининг Астана бўлими раиси этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча «Овул» Халқ демократик ватанпарвар партиясининг навбатдан ташқари 20-съезди бўлиб ўтди ва унда Қозоғистон фермерлар уюшмаси бошқаруви раиси Жигули Дайрабаев президентлик сайловига номзод этиб тасдиқланди.

6 октябрда эса АМАNAT, «Ақ жол» ва Қозоғистон халқ партияларининг съезди бўлиб ўтади. Унда қайд этилган сиёсий ташкилотлар ўз номзодларини тақдим этади.

Навбатдан ташқари президентлик сайловлари 20 ноябр куни бўлиб ўтади.

Фото: informburo.kz


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар