Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ва КХШТ Kоллектив тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги баёнот берди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги қўшма баёнот берди , деб хабар беради Kazinform.

Баёнот матни Мудофаа вазирлиги сайтида эълон қилинган.

Қозоғистон Мудофаа вазири вазифасини бажарувчининг ўринбосари Султан Камалетдинов Қозоғистонда терроризмга қарши кураш давом этаётганини ва террорчилар тўлиқ йўқ қилингунча давом этишини айтди.

«Қозоғистон Республикасида вазият барқарорлашмоқда ва ҳокимият назоратида.

КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги ва штабига Қозоғистон халқига биродарлик ёрдами учун миннатдорчилик билдираман..

Энг муҳим объектларнинг тинчликпарвар кучлари томонидан қўриқланиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва қуролли кучларга терроризмга қарши курашда куч ва техниканинг салмоқли қисмини йўналтириш имконини берди.

Қозоғистон Республикасида аксилтеррор операцияси давом этмоқда. Бу террорчилар тўлиқ йўқ қилингунча амалга оширилади», - деди Султан Камалетдинов.

КХШТ тинчликпарвар кучлари қўмондони Андрей Сердюковнинг айтишича Алматида таътилда ёки қариндошлари уйида бўлган Россия фуқаролари уйларига самолётда жўнатилади.

«KХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши қарорига мувофиқ Қозоғистон Республикаси ҳудудига тинчликпарвар кучларни жойлаштириш якунланди.

Aйни пайтда тинчликпарвар бўлинма зиммасига муҳим давлат, ҳарбий ва ижтимоий соҳа объектларини қўриқлаш вазифаси юклатилган.

Mен Қозоғистон томонига тезкорлик билан ҳарбий контингентларни жойлаштиргани учун миннатдорчилик билдираман.

Россия Ҳарбий–космик кучлари ҳарбий-транспорт авиацияси самолётлари Россия Федерацияси ҳудудига қайтиш ниятида бўлган Алмати шаҳрида таътилда ёки қариндошларининг уйида бўлган Россия фуқароларининг жўнаб кетишини ташкиллаштирди.

Коллектив тинчликпарвар кучлари вазифаси вазият тўлиқ барқарорлашгунча давом этади «, - деди Андрей Сердюков.

Сўнгги хабарлар