Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 3 °С
Алматы: 8 °С

Қозоғистон Мудофаа вазири Ҳиндистоннинг Қозоғистондаги Элчиси билан учрашди

30 Сентябрь 19:20

NUR-SULTAN. Kazinform - Нур -Султан шаҳрида Қозоғистон Мудофаа вазири генерал-лейтенант Мурат Бектанов Ҳиндистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шубхдаршини Трипатхи ва Ҳиндистон ҳарбий атташеси полковник Милан Налавад билан учрашди. Тинчликпарварлик ва ҳарбий таълим соҳасида Қозоғистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли долзарб масалаларни муҳокама қилишди.

Ҳарбий таълим, жанговар тайёргарлик ва тинчликни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Мудофаа вазирлиги раҳбарияти Ҳиндистон ҳарбий атташеси Қозоғистон тинчликпарварлигини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини қайд этди. Aйтганча, асосан унинг меҳнати туфайли Қозоғистон тинчликпарвар компанияси ҳинд батальони таркибида БМТнинг Ливандаги муваққат кучларида иштирок этиши тўғрисида келишувга эришилди.

Жорий йилнинг октябр ойида полковник Милан Налаваднинг 2017 йилдан буён давом этаётган Қозоғистондаги миссияси якунланади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг июн ойида Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тинчликпарварлик ўқув марказига ташрифи чоғида ҳинд томони ушбу марказни ривожлантиришда ҳамкорликни кучайтиришга тайёрлигини билдирган эди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар