Қозоғистон МСК сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Марказий сайлов комиссияси Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатлари навбатдан ташқари сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Комиссиянинг дастлабки маълумотларига кўра, Парламент сайловида иштирок этган партиялар қуйидагича овоз тўплаган:

1. Amanat партияси – 53,90% ёки 3 431 510 киши овоз берди;

2. «Ауыл» Халқ демократик партияси – 10,90 фоиз ёки 693 938 нафар фуқаро овоз берди;

3. Respublica партияси – 8,59 фоиз ёки 547 154 киши овоз берди;

4. Қозоғистон Халқ партияси – 6,80% ёки 432 920 киши овоз берди;

5. «Байтақ» яшиллар партияси – 2,30% ёки 146 431 киши овоз берди;

6. Қозоғистоннинг «Ақ жол» демократик партияси – 8,41 фоиз ёки 535 139 киши овоз берди;

7. Миллий социал-демократик партия – 5,20% ёки 331 058 киши овоз берди;

Шунингдек «Барча номзодга қаршиман» графасини 3,90% ёки 248 291 одам белгилаган.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, ушбу сайловда 6 миллион 366 минг 441 нафар фуқаро ўз танловини амалга оширган.

Сўнгги хабарлар