Қозоғистон Молия вазирлиги тадбиркорларни провокацияларга берилмасликка чақирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда ижтимоий тармоқларда шахсий транспортида одам ташиш билан шуғулланувчи шахсларни мобил ўтказмаларидан воз кечиб, нақд пулга ўтишга чақирувчи маълумотлар тарқалмоқда. Вазиятга Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform.

«Солиқ қонунчилигига киритилаётган мобил пул ўтказмаларидан фойдаланишга оид ўзгартишлар жисмоний шахсларнинг шахсий ўтказмаларини бизнес мақсадларида амалга ошириладиган мобил тўловлардан ажратишга қаратилган. Улар ишбилармон доиралар ва банклар билан бир неча бор муҳокама қилинган.

Эътибор беринг, ушбу ташаббусларнинг мақсади бизнесни рақамли маконда янада ривожлантириш ва ҳеч қандай тарзда нақд пулга ўтиш мақсадини кўзламайди.

Давлат даромад идораларига маълумотларни ўтказиш ҳақидаги хавотирлар ҳам асоссиз. 2022 йилдан бошлаб банклардан фақат хўжалик ҳисобварағига тушган тўловлар бўйича маълумот олиш режалаштирилган, шунинг учун шахсий ўтказмаларга солиқ солинмайди.

Якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ солиш қулайлиги учун бир нечта солиқ режимлари мавжуд бўлиб, улардан сиз ўзингиз учун қулайини танлашингиз мумкин.

Масалан, такси ҳайдовчилари патент асосида махсус солиқ режимидан фойдаланишлари мумкин. Ушбу режим даромади йилига 10,3 миллион тенгедан ошмайдиган ҳолларда қўлланилади.

Касса аппарати ҳақида. Ҳозирда бир нечта мобил иловалар мавжуд. Тадбиркор онлайн назорат-касса машинасининг мобил версиясини юклаб олиши ва ундан қонуний фойдаланиши мумкин.

Солиқ ҳисоботи эса e-Salyq Business иловаси жорий этилиши билан автоматик тарзда шакллантирилади.

Бу чора-тадбирларнинг барчаси тадбиркорлик фаолиятини янада соддалаштиришга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, якка тартибдаги тадбиркорлар қабул қилинган мораторий доирасида 2023 йилгача даромад солиғи тўлашдан озод қилинган.

Тадбиркорларни провокацияларга берилмасликка ва ваколатли органларнинг расмий маълумотларидан фойдаланишга чақирамиз», - дейилади хабарда.



Сўнгги хабарлар