Қозоғистон Молия вазирининг янги ўринбосари тайинланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ержан Ерикули Биржанов Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Қозоғистон Республикаси молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга таяниб.

Ержан Биржанов 1979 йилда Шимолий Қозоғистон вилоятида туғилган.

Шимолий Қозоғистон давлат университети, Шимолий Қозоғистон юридик академияси, М.Нарикбаев номидаги ҚАЗГЮУ университети, Бизнес ва халқаро тадқиқотлар университетини (Швейцария) тамомлаган.

2021 йил март ойидан шу кунгача Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Сўнгги хабарлар