Қозоғистон Молия вазири базавий ставкани пасайтириш таклифи билан чиқди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев Сенат мажлисидан сўнг базавий ставкани пасайтириш таклифи юзасидан ўз фикрини билдирди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Мутахассисларнинг ҳам, кеча «Халқ банки» раиси ҳам базавий ставкани пасайтиришни таклиф қилган эди. Базавий ставканинг туширилиши мамлакат фуқароларини қарзга ботишдан ҳимоя қила оладими?», - деб сўради вазирдан ОАВ вакили.

«Агар базавий ставка ошса, барча кредитлар ва омонатларнинг фоиз ставкалари ошади. Бу ерда иккита омил мавжуд. Биринчидан, кредит олиш жараёни бироз секинлашади. Биз буни тан олишимиз керак. Бу истеъмол кредитларини ҳам ўз ичига олади. Бир томондан, бу тўғри ҳамдир. Зеро, кредитлар сони ортган сари инфляция ҳам ошиб боради. Бу Миллий банкнинг мақсади»

, - деди вазир.

Шунингдек, юқори базавий ставка банкларнинг депозит фондини кўпайтираётгани таъкидланди.

«Иккинчидан, катта ижобий жиҳат шундаки, банклардаги омонатлар миқдори банкларимизда берилган кредитлар миқдоридан кўп. Яъни, фуқаролар ўртасида тўпланиш истагини оширади. Ҳозир қарасангиз, банклардаги омонатларнинг 11-15 фоизи одамлар томонидан қўйилган. Шу нуқтаи назардан, бу банк депозитларининг кўпайишига таъсир қилади. Ахир базавий ставка тушганда бу ердаги маблағлар иқтисодиётни молиялаштиришга йўналтирилади»

, — деди Ерулан Жамаубаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар