Қозоғистон мобил алоқа хизматлари тарифлари бўйича дунёда 37-ўринни эгаллайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон мобил алоқа хизматлари тарифлари бўйича дунёда 37-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири вазифасини бажарувчи Асхат Оразбек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Халқаро электралоқа иттифоқи ҳисоботининг сўнгги маълумотларига кўра, Қозоғистон телекоммуникация хизматларига тарифлардан фойдаланиш бўйича юқори ўринда эканлигини таъкидлаш лозим. Хусусан, Қозоғистон мобил алоқа хизматлари тарифлари бўйича 181 давлат орасида 37-ўринда (МДҲда 2-ўринда), қаттиқ кенг полосали Интернетга уланиш хизматлари бўйича эса 23-ўринда (МДҲда 2-ўринда), -деди у.

Асхат Оразбекнинг сўзларига кўра, ҳозирда Қозоғистонда мобил кенг полосали Интернетга уланиш хизматлари чекланган операторлар (3 та оператор) – «Кселл» АЖ (Activ/Kcell), «Мобайл Телеком-Сервис» МЧЖ (Altel/Tele2) ва «Кар-Тел» МЧЖ (Beeline/izi) кўрсатмоқда. Хусусан, хизматлар бозор улуши 39 ва 61% га эга «Кар-Тел» МЧЖ ва «Қазақтелеком» АЖ томонидан тақдим этилади.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар