Қозоғистон Мисрга парвозларни тўхтатади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон 3 декабрдан Мисрга парвозларни тўхтатади. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бельгияда Мисрдан келган одамда «Омикрон» штаммининг коронавирус инфекцияси аниқлангани ва Мисрдан келаётган йўловчилар сонини инобатга олган ҳолда, Миср билан ҳаво қатнови тўхтатилади», — деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Марат Шоранов, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида айланиб юрувчи коронавирус штаммлари кетма-кетлиги бўйича тадқиқотлар давом этишини таъкидлади.

Aввалроқ, биринчи ўринбосар «Омикрон» штаммининг янги нусхаси пайдо бўлиши муносабати билан жорий йилнинг 3 декабридан бошлаб республикада бир қатор чеклов чоралари жорий этилишини маълум қилганди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар