USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Қозоғистон Миллий жамғармаси  активлари 54,9 миллиард долларни ташкил этди

9 Декабрь 12:32
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Миллий жамғармаси  активлари 54,9 миллиард долларни ташкил этди

NUR-SULTAN. Кazinform - Миллий жамғарма активлари 54,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Туркия билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этади – ҚР Бош вазири

«Миллий жамғарма активлари жорий йилнинг ноябр ойи охирида 54,9 миллиард AҚШ долларини ташкил этди. Ноябр ойида 310 миллиард тенгега мақсадли ва кафолатланган трансфертлар ажратилишини таъминлаш учун 617 миллион AҚШ доллари сотилди. Ноябр ойида Миллий жамғармага 657 миллиард тенге, жумладан, 1 миллиард AҚШ доллари хорижий валютада тушди», — деди у.

«Коронавируснинг янги штамми туфайли бозорлардаги баҳонинг юқори ўзгарувчанлигига қарамай, инвестицион даромадлар йил бошидан буён ижобий бўлиб, 1,4 миллиард AҚШ долларини ёки 2,52 фоизни ташкил этди», — деди Ерболат Досаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив