Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасига 30 йил тўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 30 йил муқаддам 13 июлда Қозоғистон Президентининг фармони билан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform.

МХҚ мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини таъминлаш тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Миллий хавфсизлик органлари разведка ва контрразведка, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади, давлат сирларини ҳимоя қилади, киберҳужумларнинг олдини олади, давлат чегараларини ҳимоя қилади ва қўриқлайди, терроризмга қарши курашади.

ҚР МХҚ раиси Ермек Сағимбаев Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси томонидан суратга олинган «Миллий хавфсизлик қўмитаси 30 ёшда» филмида ҚР МХҚ ташқи душманнинг яширин ҳаракатларидан ишончли ҳимояни таъминлашга қодир салоҳияти эътироф этилди.

«Дунё шиддат билан ўзгармоқда, шу билан бирга бизнинг мамлакатимиз ҳам. Янги Қозоғистонда кўп фундаментал жиҳатларга, жумладан, миллий хавфсизлик идораларига ҳам янгича муносабат керак. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Кемелевич Тоқаев Қўмитага катта ишонч билдирди ва Қўмита зиммасига миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича маъсулиятли вазифа юклатилди. Бугунги кунда Миллий хавфсизлик қўмитасининг салоҳияти ташқи душманнинг яширин ҳаракатларидан ишончли ҳимоя қилишга ва Қозоғистон конституциявий асосларининг мустаҳкамлигини таъминлашга қодир»

, — деди Ермек Сағимбаев.




Сўнгги хабарлар