Қозоғистон Миллий банки коллекция тангаларини муомалага чиқаради

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Миллий банки (кейинги ўринларда –ҚМБ) QAJYMUQAN MUŃAITPASULY. 150 JYL коллекция тангаларини муомалага чиқаради, дея хабар беради Кazinform молия институти матбуот хизматига таяниб.

Тангаларнинг муомалага чиқариладиган санаси ҳақидаги маълумотлар ҚМБнинг расмий сайтида эълон қилинади.

100 тенгелик мельхиордан ишланган танга «Унутилмас воқеалар ва бетакрор инсонлар» туркумини давом эттиради. 2021 йилда қозоқ курашчиси ва цирк артисти Қажимуқан Мунайтпасули таваллудининг 150 йиллиги нишонланади.

Танга юзасининг(аверси) марказий қисмида Қозоғистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Гербнинг ўнг ва чап томонида миллий безак элементлари тасвирланган. Танга айланасида QAZAQSTAN ULTTYQ BANKI • NATIONAL BANK OF KAZAKHSTAN деган ёзув бор. Пастки қисмида танганинг номинал қийматини билдирувчи 100 TEŃGE ёзуви мавжуд.


Танганинг орқа томонида Қажимуқан Мунайтпасулининг сурати, портретнинг чап томонида юбилей санасини билдирувчи 150 JYL ёзуви, ўнг томонида кураш санъати парчаси ва танганинг чиққан йилини билдирадиган. «2021» ёзуви, чап томондан танга айланасида QAJYMUQAN MUŃAITPASULY ёзуви жойлашган.

Коллекция тангаси МН25 мельхиор қотишмасидан тайёрланган, оғирлиги - 15 грамм, диаметри - 33 мм, сифати – brilliant uncirculated, номинал - 100 тенге, нусхаси - 15 000 дона.

Танга коллекция қийматида сотилади. Улар Қозоғистон Республикаси ҳудудида номинал қиймати бўйича барча тўловлар кўринишида қабул қилиниши керак, шунингдек тангалар банк ҳисоб рақамларига қўйилиши, Қозоғистон Республикасининг барча банкларида ўтказилиши, алмаштирилиши ва майдаланиши мумкин.

Коллекция тангаси Қозоғистон зарбхонасида ишлаб чиқарилган.


Сўнгги хабарлар