Қозоғистон Миллатлар лигасидаги ғалабадан сўнг УЕФАда тарихий рекорд ўрнатди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон терма жамоаси Миллатлар лигасида ўз майдонида Беларусь термасини мағлуб этиб (2:1) рекорд натижага эришди, дея хабар бермоқда Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Жорий мусобақанинг бешта ўйинида Қозоғистон терма жамоаси 13 очко тўплади ва бу мамлакат учун УЕФА шафелигидаги ўйинлари тарихидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Аввалги ютуқ Евро-2008 ва Евро-2020 саралашларида 10 очкодан иборат эди.

25 сентябр куни Қозоғистон терма жамоаси «С» лигасининг сўнгги турида Озарбайжон билан меҳмонда ўйнайди ва очколар сони бўйича ўзининг рекордини яхшилашга ҳаракат қилади.

Қозоғистон терма жамоаси Беларусь футболчиларини мағлуб этиб, Миллатлар лигасининг «С» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Давлат раҳбари спортчиларни табриклади. Қозоғистон терма жамоасининг Беларусь устидан қозонилган ғалабасига УЕФА расмий сайти ҳам ўз муносабатини билдирди.

«Қозоғистон тарих яратди. Бир оз дабдабали эшитилса ҳам, буни қайд этиш лозим. Қозоғистонликлар ўз майдонида Беларусьни мағлуб этиб, муддатидан аввал «C3» гуруҳи ғолибига айланди. Магомед Адиев жамоаси учун сўнгги ўйин соф расмиятчилик, Қозоғистонга энди ҳеч ким ета олмайди. Финал ҳуштаги янграгач, бутун Қозоғистон терма жамоаси майдон марказига йиғилиб, ғалабани нишонлади. Адиев жамоаси учун бу кутилмаган натижа дейиш мумкин. Словакия билан гуруҳга тушган Қозоғистонга ишонганлар кам эди»

, - деб ёзади УЕФА расмий сайти.

Фото: www.kff.kz


Сўнгги хабарлар