+7 (701) 759 90 19
USD 426.01 EUR 493.75
RUB 6.05 CNY 66.62
Янгиликлар

Қозоғистон мегаполисларида 5G мобил алоқаси синовдан ўтказилади

8 Сентябрь 16:24
Баҳам кўринг:
Қозоғистон мегаполисларида 5G мобил алоқаси синовдан ўтказилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Нур -Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида 5G мобил алоқаси синовдан ўтказилади, деб хабар беради Kazinform ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Алматида ноқонуний ишлаётган 37 нафар тожикистонлик мигрант депортация қилинди Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Aстана давлат хизмати марказини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувни узайтирди Нур-Султанда «Давлат хизмати ривожланиши ва ҳамкорлик» мавзусидаги анжуман бўлиб ўтмоқда

«Қозоғистонда 5G ни жорий этиш талаби ортиб бораётганлиги сабабли, Қозоғистоннинг Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазирлиги қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

Қозоғистон Республикаси Радиочастоталар бўйича давлат идоралараро комиссияси 5G уяли алоқасини мамлакатнинг учта шаҳрида - Нур -Султан, Алмати ва Чимкентда синовдан ўтказишга қарор қилди.

Ҳеч бир операторнинг эксклюзив ҳуқуқи йўқ, жадвалга кўра, 5G мобил алоқасини синаб кўриш имконияти бир муддат «Қазақтелеком« AЖ, «Кар-Тел« МЧЖ, «Ксell« AЖ, «Мобайлл Телеком-Сервис« МЧЖ га тақдим этилди.

Ҳозирча 5G уяли алоқа тижорий ишга туширилишининг аниқ санасини айтиш мумкин эмас «, - дейилади хабарда.

Унда шунингдек, қонун лойиҳаси ҳозирда Қозоғистон Парламенти Сенатида кўриб чиқилаётгани айтилган.

»Муаммо қонун билан тўлиқ ҳал этилгандан кейингина, ғолиб бўлган оператор 5G стандартини тижорат мақсадларида ишлата олади«.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив