Қозоғистон МДҲ мамлакатларига 2,7 миллион тонна кўмир экспорт қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мамлакатдаги барча иссиқлик электр станциялари кўмир билан таъминланган. Бу ҳақда «Қозоғистон темир йўли» «юк ташиш» МЧЖ Бош директорининг ўринбосари Қанат Кобесов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг сентябр ойида темир йўл орқали 8,8 миллион тонна кўмир ташилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоизга кўпдир. Бундан ташқари, МДҲ мамлакатларига 2,7 миллион тонна қаттиқ ёқилғи экспорт қилинди. Мамлакат ичида 6,1 миллион тонна қаттиқ ёқилғи ташилди. Ўтган йилга нисбатан 5,4 фоизга ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, 5 миллион тонна қаттиқ ёқилғи иссиқлик электр станцияларига етказиб берилди «,-деди Канат Кобесов « Самруқ-Қазина « AЖда ўтказилган онлайн матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, Қозоғистон темир йўли вакилининг айтишича, бугунги кунда мамлакат иссиқлик электр станциялари кўмир билан таъминланган.

«Бугунги ҳолатга (5 октябр) кўра, республикада ишлайдиган 28 та иссиқлик электр станцияларида стандарт кўмир захиралари мавжуд. ИЭСга кўмир етказиб бериш ҳар куни кузатилади, у учун йўналишлар ташкил этилади. Юк вагонлари ҳам етарли даражада жиҳозланган «, - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар