Қозоғистон МДҲдаги энг тинч мамлакат дея тан олинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Иқтисодиёт ва тинчлик институти (IEP) таҳлил маркази томонидан эълон қилинган Глобал тинчликпарварлик индексида Қозоғистон 70-ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform.

163 та давлатдан иборат рўйхатда Исландия биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўринни Янги Зеландия эгаллади, учинчи поғонада эса Португалия турибди. Шунингдек, Австрия, Дания, Канада, Сингапур, Чехия, Япония ва Швейцария энг хавфсиз 10 та мамлакат қаторига кирди.

Қозоғистон «Россия ва Евроосиё» гуруҳи постсовет ҳудудидаги энг тинчликпарвар мамлакат сифатида тан олинди. Қозоғистон 2020 йил рейтингида 70-ўринни эгаллайди. Молдова Қозоғистондан кейинги 71-ўринда, Қирғизистон 93-ўринда, Беларус 94-поғонада турибди, Ўзбекистон эса 103-ўринда.

Global Peace Index - Иқтисодиёт ва тинчликпарварлик институти (IEP) халқаро экспертлар гуруҳининг социологлари ва иқтисодчилари томонидан ишлаб чиқилган, турли мамлакатлар ва минтақалардаги ҳаёт кечириш хавфсизлиги даражасини аниқлашга йўналтирилган индекс. Рейтинг 2007 йилдан бери ҳар йили тузилади.
Сўнгги хабарлар