Қозоғистон машинасозлик соҳасида катта ўсиш суръати кузатилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилнинг 7 ойи якунларига кўра, машинасозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 13,9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Машинасозлик саноати яхши натижаларни кўрсатди, ишлаб чиқариш 13,9 фоизга ўсди. Автомобиллар, трейлерлар ва ярим тиркамалар 45,1%, машина ва ускуналарни таъмирлаш ва ўрнатиш 3,4%, бошқа транспорт воситаларини ишлаб чиқариш 113,8%, электр жиҳозларини ишлаб чиқариш 0,2% ўсди. Фармацевтика саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 23,2 фоизга ошди», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, енгил саноатда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 7,3 фоизга ўсган.

«2020 йил январь-июль ойларида транспорт соҳасида ҳақиқий ҳажм индекси 84,4%ни ташкил этди. Контейнерлар транзити ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ошди. Барча транспорт турларида юк ташиш ҳажми 7,5 фоизга камайиб, 2,1 миллиард тоннани ташкил этди», - деди Бейбит Атамқулов.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар