Қозоғистон машинасозлик соҳасида қандай лойиҳалар амалга оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Машинасозлик саноатининг ривожланиши хомашёдан инновацион иқтисодиётга ўтишнинг асосий кўрсаткичларидан биридир. Машинасозликда яратилган битта ишчи автоматик равишда аралаш тармоқларда 5-6 та иш жойини яратади. Шу муносабат билан машинасозлик соҳасидаги саноатлаштириш мамлакатда саноатни ривожлантириш давлат дастурининг устувор йщналиши сифатида белгиланди.

Умуман олганда, саноатлаштириш дастури доирасида 2009 йилдан 2019 йилгача соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми пул билан ҳисоблаганда 4,9 баравар ошиб, рекорд даражага - 281,3 миллиард тангадан 1 триллион 372 миллиард тангага етди. Ҳақиқий маънода ишлаб чиқариш икки бараварга ошди. Ҳақиқий ишлаб чиқариш даражасида сўнгги 10 йил ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ва янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш натижасида саноат темир йўл машинасозлиги, автомобилсозлик, электр жиҳозлари каби йирик тармоқларни ривожлантирди. Саноатлаштириш йилларида локомотивлар, электровозлар, йўловчи вагонлари, кичик тракторлар, тиркамалар, вентиляторлар, темир йўл ғилдираклари каби янги товарлар пайдо бўлди, улар мамлакатда илгари ишлаб чиқарилмаган.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йил январ-ноябр ойларида соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 1 триллион 579 миллиард тенгени ташкил этди. Автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари, электр жиҳозлари, машинасозлик ва ускуналар ишлаб чиқаришнинг ўсиши кузатилди. Саноатлаштириш йилларида соҳага 487,6 млрд инвестиция киритилди. Машинасозлик саноати маҳсулотлари асосан ички бозорга йўналтирилган бўлишига қарамай, экспортнинг ўсиши кузатилмоқда. Масалан, 2009 йилдан буён экспорт ҳажми 2,8 баравар ошди, ўша йили 405 миллион доллардан 2019 йилда 1,15 миллиард долларга етди. Қозоғистон маҳсулотларининг бозорлари Евроосиё иқтисодий иттифоқидан ташқари Озарбайжон, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Грузия, Бенин, Люксембург, Венгрия ва Бирлашган Араб Амирликларига қадар кенгайди. Бу йилги кўрсаткич ҳам ёмон эмас. 10 ой ичида экспорт ҳажми 933,2 миллион долларга етди. Бироқ, бу ўтган йилнинг 10 ойига нисбатан 4,5 фоизга кам.

Саноатлаштириш дастури қабул қилинишидан олдин соҳада 1700 корхона мавжуд эди. 10 йил ичида уларнинг сони 1,7 бараварга ошди ва ўтган йили 2910 тага етди. Бу йил машинасозлик соҳасида 3007 корхона рўйхатдан ўтказилди. Уларнинг 63 таси йирик, 102 таси ўрта ва 2842 таси кичик корхоналардир. Саноатлаштириш харитасида 14,2 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

Бугунги кунда мамлакатда саноатлаштиришнинг учинчи босқичи экспортга йўналтирилган саноатлаштириш ҳисобланади. Шу билан бирга, лойиҳаларни ишлаб чиқишнинг асосий шартларидан бири бу маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишдир. Кейинги 5 йил ичида бир қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Улар орасида «Hyundai Trans Kazakhstan» МЧЖнинг Hyundai заводи, «Сайман» коропорациясы» МЧЖнинг асбоб-ускуналар заводи, «Kaspy Service» МЧЖ минора крани ва лифтларни йиғиш заводи, «United Energy Qazaqstan» МЧЖ шамол генераторларини ишлаб чиқариш заводи каби корхоналарни қайд этиш мумкин. Ушбу лойиҳалар 2021-2022 йилларда амалга оширилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар