+7 (701) 759 90 19
USD 385.55 EUR 426.57
RUB 6.05 CNY 54.77
Янгиликлар

Қозоғистон - Марказий Осиёда урбанизация даражаси энг юқори мамлакат

3 Декабрь 10:51
Баҳам кўринг:
Қозоғистон - Марказий Осиёда урбанизация даражаси энг юқори мамлакат

НУР-СУЛТОН. Kazinform –Урбанизация даражаси ошган сари халқ даромадлари ҳам кўпаяди. Бугун Ҳукумат мажлисида 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ҳудудларни ривожлантириш давлат дастури лойиҳасини тақдим этган ҚР миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов шундай фикрни илгари сурди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда мамлакатимизнинг 17 ҳудудида 87 шаҳар ва 6,5 мингта овул бор. 2015 йилдан бери юртимиздаги урбанизация даражаси 58,2 фоиз ошди. Миллионер шаҳарлар сони 3тага етди. Асосий капиталга киритилган инвестициялар 18та йирик шаҳарда 1,5 баробар ошган. «Қозоғистон-2050» стратегияси ва Қозоғистон Республикасини 2025 йилгача ривожлантириш стратегик режаси доирасида бошқарилувчи урбанизацияни таъминлашга асосий эътибор қаратилмоқда», - деди вазир.

Унинг айтишича, янги дастурда мамлакат ривожи учун муҳим институционал омиллар қамраб олинган. Жумладан, иқтисодий ривожланиш марказларини шакллантириш, ҳудудларнинг рақобатбардошлигини орттириш, барча ҳудудларда ўртача яхши ҳаёт даражасини таъминлаш каби вазифалар бажарилади.

«Дастур Елбасы ва Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларнинг иқтисодий рақобатбардошлигини орттириш ва аҳоли ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича берган топшириқларига асосан ишлаб чиқилди. Бугунги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 70 фоизи йирик шаҳарларда ишлаб чиқарилмоқда. Бу глобал трендлардан биридир. Ресурслар ва инфратузилмаларни марказлиштириш орқалигина юқори иқтисодий ўсиш суратларига эришиш мумкин», - деди Р.Даленов.

Вазир мамлакат рақобатбардошлиги йирик шаҳарлар орқали ифодаланишини таъкидлаб ўтди. Урбанизация ҳомашёсиз ялпи ички маҳсулотни кўпайтиришга замин яратади.

«Марказий Осиё мамлакатлари ичида энг юқори – 58,2 фоиз урбанизация даражасига эга давлат Қозоғистондир. Аммо бу кўрсатгич Иқтисодий ҳамкорлик ва ривошланиш ташкилотига аъзо мамлакатлардан пастроқ. У мамлакатларда урбанизация кўрсаткичи 77 фоиздир. Урбанизация даражасининг 1 фоизга ортиши ялпи ички маҳсулот ҳажмини 0,12 фоизга орттиради. Тегишинча, урбанизация даражаси ортган сари аҳоли даромадлари ҳам кўпаяди», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив