Қозоғистон мактабларида янги - Болаларнинг экологик билими фани ўқитилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мактаб ўқув дастурига янги «Болаларнинг экологик билими» фанини киритишни буюрди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз жамоат нуқтаи назаридан тобора муҳим аҳамият касб этаётган экология муаммосини ҳал қилишимиз керак. Ҳар йили 5 миллион тоннага яқин қаттиқ чиқиндилар йиғилади. Уларнинг атиги 15%и қайта ишланмоқда. Бу камлик қилади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.

Шу муносабат билан Қозоғистон Президенти мактабларда янги фан - Болаларнинг экологик билими фанини жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар