Қозоғистон мактабларида видеоназорат полиция кузатувида бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мактабларнинг видеокузатув камералари полиция бўлимларининг тезкор бошқарув марказларига етказилиши керак. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Энг муҳим масала – болалар фаровонлиги ва хавфсизлиги. Ота-оналар фарзандини мактабга, болалар боғчасига ёки коллежга юборишда, уни хавфсиз жойга юбораётганларини, болалар хавфсизлигини ҳис қилишлари лозим. Бунинг учун тегишли хавфсиз муҳит яратилиши керак. Қозон шаҳридаги мактабда юз берган даҳшатли воқеалар биз учун сабоқ бўлиши шарт. Биз бу ҳақда гаплашиб олганмиз. Шунинг учун кенг қамровли давомий чора-тадбирлар бўлиши керак», - деди Асхат Аймағамбетов.

Вазир болалар хавфсизлиги масаласига жиддий ёндошиш кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, Асхат Аймағамбетов таълим муассасалари «огоҳлантириш тугмачалари» билан таъминланиши кераклигига урғу берди.

Таълим ва фан вазирлиги раҳбари мактабларни видеокузатув камералари билан таъминлаш масаласига ҳам тўхтади.

«Биринчи навбатда шаҳарнинг барча мактабларининг видеокузатув камералари ПД тезкор бошқарув марказларига етказилиши керак. Сурат сифати, видеокамера ўлчамлари, маълумотларни сақлаш масалалари ҳал қилиниши керак. Таълим ва фан вазирлиги билан Ички ишлар вазирлигининг қўшма гуруҳи мавжуд. Энди бизнинг ҳамкасбларимиз бошқа давлат идоралари билан бирга видеокамераларни кўришмоқда ва изоҳ беришмоқда, жумладан, видеокамералар ўрнатилган жой, сифат ва бошқа параметрлар тўғрисида», - деди вазир.

Бундан ташқари, у махсус қўриқлаш ва психологларни ишга жалб қилиш муҳимлигини таъкидлади.

«Бундай вазиятларда таълим муассасининг ҳар бир ходими, хоҳ ўқитувчи бўлсин, хоҳ ошпаз бўлсин, шу қаторда бизнинг болаларимиз ҳам ўзларини қандай тутишлари ва бундай вазиятларда қандай ҳаракат қилишни билишлари муҳимдир. Бунинг учун машқларни бажариш керак. Энди биз тегишли кўрсатмаларга мажбурий нормаларни киритмоқдамиз.Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказишда биз нафақат ўқув режалари, дастурлари, билим сифати, балки мактаб қанчалик хавфсизлиги, қоидаларга қандай риоя қилинишини кўриб чиқамиз», - деди Асхат Аймағамбетов.

«Мактабларимиз қачон халқаро аккредитациядан ўтаётганини, авваламбор нимага эътибор беришларини – болалар ва ходимларнинг қийин вазиятларда ўзини қандай тута олишларини кўришлари мумкин. Бу жуда муҳим кўникмалардир. Ҳозирги пайтда биз ушбу стандартларни киритмоқдамиз», - деди вазир.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар