Қозоғистон мактабларида ватанпарварлик бўйича янги дарс ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда мактаб ўқувчилари янги ўқув йилидан бошлаб «Ватанпарварлик ва глобал компетенциялар» дарсини ўқийди. Бу ҳақда И.Алтинсарин номидаги Миллий таълим академияси президенти Мадина Тинибоева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ватанпарварлик ва глобал компетенциялар» дарси 5-11 синф ўқувчилари учун мўлжалланган. Унинг мақсади боланинг таҳлилий кўникма ва малакаларини ривожлантиришдир. Бугунги кунда янги лойиҳа кўриб чиқиш учун ҳудудий методик марказларга юборилди. Янги курс бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда», - деди Мадина Тинибаева.

2022-2023 ўқув йилида талабалар учун янги дарс жорий этилади.

«Ватанпарварлик ва глобал компетенциялар» курси 5-9 синфларда ақл ва ахлоқ, экологик маданият, фуқаролик ва ватанпарварлик, ҳаёт хавфсизлиги, оммавий ахборот воситалари ва молиявий саводхонлик каби йўналишларни ўз ичига олади.

10-11 синфларда эса дарс «Ватанпарварлик ва глобал компетенциялар» деб номланади.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар