Қозоғистон мактабларида туркийлар тарихи бўйича янги фан жорий этилмайди - вазирлик
27 Июнь 23:15

Қозоғистон мактабларида туркийлар тарихи бўйича янги фан жорий этилмайди - вазирлик

NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Таълим-маориф вазирлиги мактабларда янги фанлар жорий этилиши ҳақидаги маълумотни рад этди, деб хабар беради Kazinform.

Аввалроқ Халқаро Туркий Академия Илмий Кенгашининг V йиғилишида «Умумий туркийлар тарихи», «Умумий туркийлар адабиёти» ва «Туркий дунёси географияси» дарсликлари нашр этилиши маълум қилинган эди.

Агентлик маълумотларига кўра, мактабларда ушбу йўналишдаги янги фанлар жорий этилмайди.

«Гап қўшимча танлов курси ҳақида кетмоқда. Бошқача айтганда, ўқувчилар ўз хоҳишига кўра туркий дунёни ўрганиш учун қўшимча таълим олишлари мумкин», — дейилади вазирлик хабарида.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив