Қозоғистон мактабларида трансформер-парталар пайдо бўлади

None
ASTANA. Kazinform – «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида Қозоғистон мактабларида трансформер-парталар пайдо бўлади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида трансформер-парталар, «ичимлик суви фавворалари» ўрнатилади. Ҳар бир қаватда ўқувчилар учун дам олиш жойлари мавжуд бўлади. 2023-2025 йилларда мамлакатимизда 401 та мактаб қуриш режалаштирилган»

, - деди Алихан Смаилов.

Унинг таъкидлашича, лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан 2,6 триллион тенге йўналтирилади.

«Вилоят ҳокимлари йил охиригача ер участкаларини бўлиш, муҳандислик коммуникацияларини ўтказиш масаласини диққат билан кўриб чиқиши керак. Лойиҳанинг амалга оширилиши болаларнинг яхши таълим олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш имконини беради. Шу муносабат билан Миллий лойиҳани тасдиқлашни тавсия этаман. Таълим вазирлиги тегишли давлат органлари ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда лойиҳа тадбирларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаши керак»

, - деди ҚР Бош вазири.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар