Қозоғистон мактабларида тарбиявий ишларнинг янги концепцияси ишлаб чиқилмоқда

Фото:
ASTANА. Кazinform – Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Таълим-маориф вазири ўринбосари Едил Оспан ҳозирда вазирлик томонидан тарбиявий ишлар концепцияси ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

«Болалар ўртасидаги зўравонлик ҳолатлари болалар тарбиясига комплекс ёндашиш зарурлигини кўрсатади. Шу боис вазирлик томонидан тарбиявий ишлар концепциясини ишлаб чиқиш бошланди. Концепциянинг асосий ўзагини миллий инсоний қадриятларга асосланган таълим ва тарбия ташкил этади. Ҳар бир мактабда ота-оналик бурчини амалга оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ота-оналар академиясини ташкил этиш бу борадаги тизимли ечимлардан бири бўлади. Вазирлик барча тегишли органлар билан биргаликда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва суициднинг олдини олиш бўйича комплекс режа ишлаб чиқмоқда. Келгуси ўқув йилигача ушбу ҳужжат қабул қилинади, деб умид қиламиз», — дея таъкидлади Едил Оспан.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар