Қозоғистон мактабларида шахмат мажбурий фанга айланиши мумкин

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон шахмат федерацияси президенти ўринбосари Дармен Садуақасов федерациянинг режалари билан ўртоқлашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Федерациянинг мақсади - шахматни оммалаштириш орқали интеллектуал миллат яратишдир. Тенг имкониятлар яратиш. Бизнинг иккита амбициямиз бор. Биринчиси, шахматни мактаб ўқув дастурига мажбурий фан сифатида киритиш бўлса, иккинчиси, эркаклар, аёллар ва болалар жамоаларимиз жаҳоннинг кучли ўнталигидан изчил жой олиш», - деди Дармен Садуақасов журналистлар билан учрашувда.

Унинг таъкидлашича, 2023 йилдан Қозоғистоннинг айрим мактабларида шахмат янги ихтиёрий фан сифатида ўқитилади.

«Федерация тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Гап рус ва қозоқ тилларида дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни тайёрлаш ҳақида кетмоқда. Бундай кенг кўламли режани амалга ошириш учун педагог кадрларни тайёрлаш зарур. Мамлакатимиздаги педагогика олий таълим муассасаларида шу мақсадда махсус кафедралар очиш ниятида»,- деди у.

Федерация 2027 йилга келиб шахмат Қозоғистоннинг барча ҳудудларида мажбурий фанга айланишини режалаштирмоқда.

«Шахмат кўп нарсани ўргатади, ҳалол рақобат ва меритократия тамойилларини сингдиради. Бугунги кунда мамлакатимизда 50 мингдан ортиқ бола шахмат билан шуғулланади», - дея қўшимча қилди Садуақасов.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар