Қозоғистон магистрантлари ва докторантлари Францияда бепул ўқишлари мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Абай-Верн дастури доирасида 30дан ортиқ қозоғистонлик магистрантлар ва докторантлар Францияда бепул ўқиш имкониятига эга. Мобиллик дастури коронавирус пандемияси томонидан қўйилган мораторийдан бир йил ўтгач қайта тикланди. Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ва Франциянинг Қозоғистондаги элчиси Дидье Канесс Франция-Қозоғистон стипендияси тўғрисидаги келишувга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протоколни имзоладилар, деб хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб.

2021-2022 ўқув йилида қўшма илмий раҳбарлик остида диссертация тайёрлаётган 30 нафар иккинчи курс магистрантлари ва 5 нафар докторантлар Абай-Верн стипендияси соҳиблари бўлишлари мумкин.

«Абай-Верн стипендияси магистрантлар ва докторантларга Франция университетларида француз ёки инглиз тилларида ўқиш учун берилади. Уни магистратуранинг иккинчи йилида Қозоғистон фуқаролари Франциядаги 10 ойлик ўқиши давомида ҳамда докторантлар уч йил давомида ҳар йилнинг 6 ойи давомида олишлари мумкин. Мутахассисликларни танлаш чекланмаган, шунингдек, ёш чекловлари мавжуд эмас. Номзодлар магистратура ёки докторантура дастурлари учун Франция университети ёки илмий-тадқиқот марказига олдиндан ўқишга кирганликларини тасдиқловчи мактубга эга бўлишлари керак», - дейди ҚР Таълим ва фан вазирлиги Халқаро ҳамкорлик департаменти директори вазифасини бажарувчи Элмира Асан.

Абай-Верн стипендиясини қўлга киритган магистрантларга ҳар ойда 800 евро, докторантларга 1200 евро миқдорида стипендия берилади. Шунингдек, ёш олимларга Франциядаги университет ётоқхонасидан жой ажратилади, бепул узоқ муддатли талабалик визаси ва Франциянинг ижтимоий таъминот тизимига бепул кириш каби имтиёзлар берилади.

Эслатиб ўтамиз, Абай-Верн - Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ва Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлигининг қўшма стипендия дастури. Шу вақтга қадар 158 нафар қозоғистонлик магистрантлар ва докторантлар нуфузли «Абай-Верн» халқаро стипендиясининг эгаларига айланишган.


Сўнгги хабарлар