Қозоғистон ўлим жазоси қонун билан тақиқланган давлатлар гуруҳига қўшилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўлим жазосини бекор қилиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚР Қонуни қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, мамлакатимиз Мустақилликка эришгандан сўнг ўлим жазосини қўллашни босқичма-босқич қисқартириб бормоқда. Жорий йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтган Миллий ишоня кенгаши йиғилишида Давлат раҳбари Қозоғистонда ўлим жазосини ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бекор қилиш керак, деган фикрни билдирган эди. Мазкур қонунни қабул қилиш орқали Қозоғистон ўлим жазоси қонун билан тақиқланган давлатлар гуруҳига қўшилади», — деди Сенат Спикери Маулен Ашимбаев.

Шунингдек, у мамлакат ўлим жазосини тўлиқ бекор қилишга қаратилган халқаро ҳаракатни қўллаб-қувватлашини амалда исботлаганини таъкидлади.

«Қабул қилинган қонун мамлакатимизнинг демократик ривожланишига хизмат қилади, деган умиддамиз», - деди ҚР Сенати Раиси.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар