Қозоғистон ўқувчиларининг рекорди: Халқаро олимпиадаларда 27 та медаль қўлга киритилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Индонезияда ўтказилган Халқаро информатика олимпиадасида (IOI) қозоғистонлик ўқувчилар 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Ушбу нуфузли олимпиадада 4 нафар ўқувчимиз иштирок этди. 90 та давлатдан 350 дан ортиқ иштирокчи қатнашган танловда уларнинг тўрталаси ҳам совринли ўринларни қўлга киритди.

Ураллик Жамбил Мақсотов ва семейлик Муҳаммадариф Сахмолдин кумуш, алматлик Ванг Ли ва Таймас Қорғанбаев бронза медални қўлга киритди.

Шу тариқа, қозоғистонлик ўқувчиларнинг 2022 йилги энг нуфузли халқаро олимпиадаларда қўлга киритган медаллари сони рекорд даражага етди. Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 27 та медал бор, улардан 3 таси олтин, 15 таси кумуш ва 9 таси бронза.

Жорий йилда Давлат раҳбари кўмаги туфайли илк бор халқаро танловлар ғолиблари 4,5 миллион тенгегача бўлган катта миқдордаги пул мукофоти ва имтиҳон топширмасдан олий таълим муассасасида ўқиш учун грантга эга бўладилар.

Ўқувчиларимизни янги юқори натижалар ва муносиб мукофотлар билан табриклайман. Ота-оналарга қўллаб-қувватлаганлари учун, ўқитувчиларга меҳнатлари ва касбий маҳоратлари учун миннатдорчилик билдираман», — деб ёзди вазир.

Фото: facebook.com/askhat.aimagambetov


Сўнгги хабарлар