Қозоғистон ўқувчилари халқаро биология олимпиадасида 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Халқаро биология олимпиадасида (IBО-2022) Қозоғистон ўқувчилари 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Шундай қилиб, ўқувчиларимиз ўтган йилги кўрсаткичларини янада оширишди. Улар ўтган йили 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Ереванда (Арманистон) ўтказилган таълим мусобақасида дунёнинг 64 давлатидан 250 нафар ўқувчи иштирок этди.

Нур-Султан, Алмати ва Ўскемен шаҳарларидан 4 нафар ўқувчи юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Бу ўқувчиларнинг барчаси нуфузли олимпиада ғолиби бўлди.

Ерасил Темирбеков, Динмуҳамед Омар ва Алихан Жумағалиев терма жамоа саватчасига кумуш медалларни қщшиб қўйишди. Бақдаулет Ерназаров бронза медалини қўлга киритди», — деди вазир ўқувчиларни муносиб ғалаба билан табриклар экан.

Фото: www.facebook.cоm/askhat.аimagambetov

Сўнгги хабарлар