Қозоғистон ўқувчилари Болқон олимпиадасида 6 та медални қўлга киритди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон ўқувчилари математика бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро олимпиадада (JBMО) 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform.

Таълим-маориф вазирлиги маълумотларига кўра, интеллектуал беллашувлар 28 июндан 3 июлга қадар Босния ва Герцеговина пойтахти Сараевода офлайн режимда ўтказилган. Бу йил олимпиадада 19 давлатдан 81 нафар бола иштирок этди. Улар орасида Албания, Босния ва Герцеговина, Болгария, Кипр, Македония, Греция, Молдова Республикаси, Черногория Республикаси, Руминия, Сербия ва бошқалар бор.

«Қозоғистон географик жиҳатдан Жануби-Шарқий Европада жойлашмагани учун ҳар йили олимпиадада меҳмон давлат сифатида қатнашади. Бу йил Нур-Султан, Алмати, Атирау ва Тараз шаҳарларидан 6 нафар ўқувчи терма жамоа сафига қўшилди. Уларнинг ҳар бири мусобақада медал қўлга киритди ва бундан фахрланамиз. Қозоғистон умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади. Шунингдек, мамлакатимизда Болалар йилида иқтидорли ўқувчилар ва олимпиячилар фаол қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бундан буён грант ва стипендиялар нафақат университетлар, балки давлат томонидан ҳам ажратилади. Бунинг учун ўқувчилар Халқаро математика олимпиадаси (IМО) каби мусобақаларда қатнашиб, ғолибликни қўлга киритишлари керак, – дейди «Дарын» республика илмий-амалий маркази директори вазифасини бажарувчи Нурлан Жумагелди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қозоғистон ўқувчилари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар