Қозоғистон Қуролли Кучларида коронавирусга қарши ревакцинация давом этмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон армиясининг 13 мингга яқин ҳарбий хизматчиси ва фуқаролик ходимлари қайта эмланди. Вакциналар нтиббий контрендикацияга эга бўлганларгагина берилмайди, деб хабар беради Kazinform Мудофаа вазирлигининг расмий сайтига таяниб.

– Мудофаа вазирлигининг ҳарбий поликлиникалари ва рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик тиббиёт муассасалари, ҳарбий ва фуқаролик тиббиёт муассасаларининг мобил эмлаш бригадалари фаолсизлантирилган вакциналар билан қайта эмлашни амалга оширмоқда, – дейди Қуролли Кучлар Бош ҳарбий тиббиёт бошқармаси бошлиғи, полковник Тимур Ошақбаев.

Қозоғистон Бош санитария врачининг қайта эмлаш тўғрисидаги қарорига кўра, CОVID-19 га қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан олти ой ўтгач, қайта эмлаш зарур.

Бош ҳарбий тиббиёт бошқармаси мамлакат Қуролли Кучларида коллектив иммунитет шакллангани муносабати билан коронавирус инфексияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор эканини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар