Қозоғистон коронавируснинг тарқалиши бўйича «сариқ» зонада

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон коронавируснинг тарқалиши бўйича «сариқ» зонада. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг маълумотига кўра, дунё рейтингисига мувофиқ, Қозоғистон коронавирусга чалиниш кўрсаткичи бўйича 221 давлат ичида 105-ўринда, ўлим даражаси бўйича эса, 106-ўринда.

«18 майдаги маълумотларга кўра, Қозоғистонда COVID-19нинг мусбат натижаси билан 362 030, манфий натижаси билан 54 153 киши рўйхатга олинган. Қозоғистон «сариқ» зонада. «Қизил» зонада: Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари, Ғарбий Қозоғистон, Ақмола, Қарағанди ва Атирау вилоятлари мавжуд. «Сариқ» зонада: Ақтўбе, Алмати, Павлодар, Қостанай вилоятлари ва Чимкент шаҳри жойлашган. Қолган 6 ҳудуд эса, «яшил» зонада», - деди Алексей Цой.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар