Қозоғистон коронавирусга қарши самарали курашиш учун етарли салоҳиятга эга - ЖССТ вакили

None
None
MOSKVA. Kazinform - Ўз вақтида жорий қилинган карантин чоралари Қозоғистонга коронавирус тарқалишининг пасайишига имкон берди. Бу фикрни ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кўп мамлакатларда пандемия қандай тарқалишини ўрганиш шуни кўрсатадики, Қозоғистон эпидемия бошланганидан кейинги тўрт ҳафта ичида сезиларли ютуқларга эришди. Чунки мамлакат эпидемия фазасини уч-тўрт ҳафта ичида ўзгартира олди. Ушбу чоралар ЖССТ тавсияларига тўлиқ мос келади. Мен Қозоғистоннинг эпидемияга қарши кураш тизимини яхши биламан. Ҳамкасбларим жуда яхши натижаларни кўрсатмоқдалар. Бунинг учун мамлакатнинг салоҳияти етарли», - деди ташкилот вакили.

У эпидемиянинг умумий ривожланиши ва қабул қилинган чора-тадбирлар ва тавсияларнинг самарадорлигини ўрганиб чиққанини таъкидлади.

ЖССТ вакилининг таъкидлашича, эришилган ютуқлар асосан давлат томонидан ўз вақтида карантин чоралари кўрилаётгани ва фуқароларнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш даражаси юқори бўлганлиги билан изоҳланади.

«Мен Интернетда тасодифан Нур-Султан шаҳридаги ўзини ўзи изоляция қилиш индексига кўзим тушди. Нур-Султан индекси 4,5 пунктни ташкил этади, бу минтақадаги энг юқори кўрсатгичлардан биридир. Бу шуни кўрсатадики, аҳоли эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилмоқда», - деди М.Вуйнович.


Сўнгги хабарлар