Қозоғистон коронавирус тарқалиши олдини олиш учун бирқатор чоралар қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Хитой билан автобус, поезд ва авиа қатновларни вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қилди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга ҳавола қилиб.

ҚР Ҳукумати қошидаги идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудида коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик бўйича бирқатор чора-тадбирлар кўришга қарор қилди.

«2020 йил 29 январдан эътиборан ҚР ва ҚХР ўртасида йўловчилар автобуси қатновини вақтинча тўхтатиш;

2020 йил 1 февралдан эътиборан ҚР ва ҚХР ўртасида йўловчилар поездлари қатновини вақтинча тўхтатиш;

2020 йил 3 февралдан эътиборан ҚР ва ҚХР ўртасидаги мунтазам авиақатновларни вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қилинди», - дейилган хабарда.

Шунингдек, хабарда айтилишича, 2020 йил 4-8 февраль оралиғида Халқаро теннис федерациясининг Федерация кубоги саралаш матчларини ҚХР Дунгуан шаҳридан Нур-Султан шаҳрига кўчириш ҳақидаги аризаси қабул қилинмаган.

«Идоралараро комиссия вазиятни мунтазам назорат қилиб турибди. Жорий йил 29 январь кунги ҳолат бўйича, Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган», - дейилган хабарда.

Сўнгги хабарлар