Қозоғистон коронавирус тарқалган мамлакатлар тоифаларини ўзгартирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекциясининг олдини олишни янада кучайтириш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради Kazinform.

Қарор матнига мувофиқ, COVID-19 коронавирус инфекцияси туфайли носоғлом мамлакатлар рўйхати ўзгартирилди. Масалан, 1а тоифадаги давлатлар рўйхатига Хитой, Эрон ва Жанубий Корея; 1б тоифага Италия; 2-тоифага Германия ва Испания киритилган.

3-тоифадаги мамлакатлар қаторига Япония, Таиланд, БАА, Франция, Швеция, Малайзия, АҚШ, Сингапур, Қувайт, Баҳрайн, Ироқ, Буюк Британия, Швейцария, Гонконг МАР қўшилган.

Қарорнинг тўлиқ матни билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея 1б тоифага кирарди, янги рўйхатдаги айрим мамлакатлар эски рўйхатда умуман йўқ эди.

Сўнгги хабарлар