Қозоғистон корхоналарида 14 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ишлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон корхоналарида 14 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ишлайди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил 1 миллион 390 мингдан ортиқ киши бандликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар билан қамраб олинди, шундан 730 минг нафари доимий иш билан таъминланди. Хорижий ишчи кучини жалб қиладиган корхоналардаги вазият ҳам назорат остида. Жорий йилда ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида чет эл ишчи кучини жалб қилиш квотаси ўтган йилга нисбатан 40 фоизга камайтирилди. Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, маҳаллий ижро этувчи органларнинг рухсати билан 1700 та корхонада 14600 нафар чет эл фуқароси иш билан таъминланган», - деди Биржан Нуримбетов Ҳукумат йиғилишида.


Сўнгги хабарлар