Қозоғистон корхоналари дори-дармон ва тиббиёт буюмларининг 75 фоизини ишлаб чиқаради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён мамлакатимиз корхоналари фармацевтика маҳсулотларига бўлган талабни қондирди ва ишлаб чиқаришни 34,1 фоизга оширди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маҳаллий фармацевтика саноатида 96 та корхона мавжуд. Уларнинг 33 таси дори воситалари, 41 таси тиббий маҳсулотлар ва 22 таси тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаради. Беш мингдан ортиқ киши фармацевтика саноатининг барқарор ишлашини таъминлайди. Энг йирик ишлаб чиқариш қувватлари мамлакатимизнинг 4 вилоятида - Алмати ва Чимкент шаҳарларида, Алмати ва Қарағанди вилоятларида жойлашган. Улар дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришнинг 75 фоизини таъминлайди», - деди вазир.

2019 йилда соҳа корхоналарининг барқарор фаолияти натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш 18 фоизга ошди ва 92 миллиард тенгени ташкил этди.

«Экспорт 69 фоизга ўсиб, 59 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Жорий йилнинг 8 ойида маҳаллий корхоналар фармацевтика маҳсулотларига бўлган юқори талабни қондирдилар, ишлаб чиқариш 34,1 фоизга ёки 81,5 млрд тенгега кўпайган. Инвестициялар 5,2 фоизга ўсиб, 4,1 миллиард тенгега этди», - деди Бейбит Атамқулов.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар