Қозоғистон Конституциясига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни матбуотда эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform «Egemen Qazaqstan» нашрига таяниб.

ҚР Марказий референдум комиссияси хабари

«Республика референдуми тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 31 ва 33-моддаларига мувофиқ ҳамда вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахтларнинг ҳудудий референдум комиссиялари томонидан тақдим этилган баённомалар асосида Қозоғистон Республикаси Марказий референдум комиссияси овоз бериш натижаларини элон қилади:

– референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган Қозоғистон Республикаси фуқароларининг умумий сони - 11 734 642 нафар;

– овоз беришда иштирок этган фуқаролар сони – 7 985 769 нафар ёки 68,05 фоиз;

– референдумга қўйилган масаланинг қабул қилинишини ёқлаб овоз берган фуқаролар сони – 6 163 516 нафар ёки овоз беришда қатнашганларнинг 77,18 фоизи;

– референдумга қўйилган масаланинг қабул қилинишига қарши овоз берган фуқаролар сони – 1 490 470 нафар;

– яроқсиз деб топилган бюллетенлар сони – 205 924 та;

– 17 вилоятда, республика аҳамиятига молик шаҳарларда ва пойтахтда овоз беришда иштирок этган фуқаролар референдумга қўйилган масаланинг қабул қилинишини ёқлаб овоз берди.

«2022 йил 6 майда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Қозоғистон Республикасининг «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасида белгиланган Қозоғистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни қабул қиласизми?» масаласи бўйича референдум бўлиб ўтди, сабаби овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг ярмидан кўпи унда иштирок этди.

2022 йил 5 июндаги республика референдумига киритилган Қозоғистон Республикасининг «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган ҳисобланади, чунки вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахтнинг камида учдан икки қисмида иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпи ушбу масалани ёқлаб овоз берди.

Сўнгги хабарлар