Қозоғистон клублари еврокубокларда қанча пул ишлаб олишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг икки клуби – «Тобил» ва «Қизил-Жар» Конференция лигасининг 3-саралаш босқичига чиқишга муваффақ бўлди ва ўз бюджетини сезиларли даражада тўлдирди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Дастлаб «Тобил» Чемпионлар лигасининг биринчи саралаш босқичида иштирок этгани учун 285 минг доллар ишлаб олганди. Энди Конференция лигасининг учинчи босқичида қуйи лигага тушиб кетган тақдирда ҳам Қостанай клуби ўзига яна 560 минг доллар кафолатлаб қўйди.

«Қизил-Жар»га келсак, Петропавл клуби ҳам Конференция лигасининг 3-босқичида иштирок этгани учун 560 000 доллар олади.

Еврокубоклардаги ўйинларини якунлаб бўлган «Астана» ва «Қайрат» Конференция лигасининг иккинчи даврасидаги иштироки учун ҳар бири 356 минг доллар ишлаб олди.

Шу тариқа, айни дамда Қозоғистон клубларининг еврокубоклардаги умумий даромади 2 117 000 долларни ташкил этади. Ушбу суммага мавсум охирида маркетинг ва телевидение ҳуқуқларини сотишдан тушган тўловларнинг фоизи қўшилади.

Фото: «Қизил-Жар» ФК матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар