Қозоғистон қишлоқларида 700 та янги тиббиёт маскани қурилади

None
None
ASTANA. Kazinform - Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш учун 200 миллиард тенгедан ортиқ маблағ йўналтирилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Қишлоқда ижтимоий соҳада ҳам ўзгаришлар бўлади. Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш бўйича махсус лойиҳа амалга оширилади. 700 га яқин янги тиббиёт муассасаси қурилади. 32 кўп тармоқли туман шифохоналарида модернизация ишлари олиб борилмоқда. Буларнинг барчасига 200 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилади»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент ҳудудларда инфратузилма билан боғлиқ муаммолар кўплигини таъкидлади.

«Уй-жой тақчиллиги, иссиқлик, энергия ва сув тармоқлари эскиргани, йўллар яроқсиз эканлиги ҳаммага маълум. Бугунги йиғилишда вилоят ҳокимлари иштирок этмоқда. Янги тайинланган раҳбарлар ҳам бор. Биз сизга ишонамиз. Ҳар бир ҳудудни ҳаёт сифати юқори бўлган «кучли ҳудуд»га айлантириш учун катта имконият яратилмоқда. Тинмай меҳнат қилиш керак»

, - деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар