Қозоғистон қишлоқ хўжалигидан қанча даромад олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр қишлоқ хўжалигидаги даромадлар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бутун дунёдаги қишлоқ хўжалиги - бу субсидияланган саноат. Буни халқаро тажриба ҳам тасдиқламоқда. Шу билан бирга, кўрсатилаётган давлат кўмаги самарадорлиги 2020 йил охирида агросаноат мажмуасидаги деярли барча макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий ўсиш динамикаси билан тасдиқланган. Қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 5,6 фоизга ўсди ва 6,3 триллион тенгени ташкил этди. Бу Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари орасида энг катта ўсишдир», - деб ёзган Роман Скляр депутат сўровига жавобан.

Шу билан бирга, озиқ-овқат ишлаб чиқариш 4 фоизга ошди.

«350 миллиард тенгедаги субсидияларни сарфлаган ҳолда, республика 6,3 триллион тенге миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарди. Қишлоқ хўжалигига асосий капиталга инвестициялар оқими 15 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга 13,5 фоизга ўсди. Натижада агросаноат мажмуасига жами инвестициялар 677,2 миллиард тенгени ташкил этди ва режадаги қийматдан 154,2 миллиард тенгегача (523 миллиард тенге) ошди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўсиш ҳажми қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг 22 фоизга ўсиши ва 1,3 миллиард АҚШ долларини (2019 йилда - 1,1 миллиард тенге) ташкил этганлиги билан тасдиқланади», - деди Бош вазир ўринбосари.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар