Қозоғистон қишки дизел ёқилғиси ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Туркистон вилоятида нефтни қайта ишлаш заводлари қурилиши 2023 йилда якунланади. Шунингдек, Павлодар нефтни қайта ишлаш заводида қишки дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги раҳбари Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Энергетика вазири таъкидлаганидек, нефт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда.

«Чимкент заводи юкламасини 2022 йилда 800 минг тоннагача ошириш режалаштирилган. Павлодар нефтни қайта ишлаш заводида 2025 йилгача депарафинлаш блокини интеграциялаган ҳолда гидротозалаш мосламасини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади, бу ишлаб чиқариш қувватни 6 миллион тоннага етказади ва 160 минг тонна миқдорда илк марта қишки дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш имконини беради, – деди энергетика вазири.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар